АсосийJinoyat

Наманганда ўғирланган машина ППХ ходимлари томонидан топилди

'Наманганда ўғирланган машина ППХ ходимлари томонидан топилди'ning rasmi

Наманганда фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ишонч қоғози билан бошқарувидаги ВАЗ-2106 русумли автомашинасини Наманган шаҳар ҳудудидан оқиб ўтган “Шимолий Фарғона канали” бўйида калитини ўзида ва ойналари очиқ ҳолатда қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашинасини олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилоят ИИБ томонидан вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 3-отряд ходимлари М.Абдурахмонов, М.Рахмонқулов, О.Шарифбоев ва У.Саидазимовлар томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган фуқаро содир этиб, Наманган шаҳар Чортоқ йўли кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 июнь куни Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар