АсосийJamiyat

“Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнири ўтказилади

'“Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнири ўтказилади'ning rasmi

“Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори  қабул қилинди.

Қарорга кўра:

➖ ҳар бир болалар-ўсмирлар спорт мактабида (келгусида янги ташкил қилинадиган мактабларда) камондан отиш секция ва бўлимлари ташкил этилади;

➖ ҳар бир олимпия захиралари коллежида (келгусида янги ташкил қилинадиган коллежларда) камондан отиш бўлимлари очилади;

➖ 2022/2023 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида камондан отиш таълим йўналиши очилади.

2021 йил 1 сентябрдан:  

  • камондан отиш спорт тури бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг уч босқичли тизими жорий этилади;  
  • ҳар йили анъанавий тарзда камондан отиш спорт тури бўйича:

●  Тошкент шаҳрида “Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнири ташкил этилади;

●  Самарқанд шаҳрида аёллар ўртасида “Тўмарис кубоги” халқаро турнири ўтказилади;

●  Бухоро, Қўқон, Самарқанд ва Хива шаҳарларида “Туризм ва камондан отиш ҳафталиги” ташкил этилади.

Қарорга кўра шунингдек, 2022–2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт базалари (14 та) ташкил этилади. 

    Бошқа янгиликлар