АсосийJinoyat

“Сергели” блок-постидан кучли таъсир қилувчи моддалар олиб кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

'“Сергели” блок-постидан кучли таъсир қилувчи моддалар олиб кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

16 июнь куни тахминан соат 04.30 да Янгиҳаёт туманидаги “Сергели” блок-постида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пойтахтга кирмоқчи бўлган “Matiz” автомобилини тўхтатишди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, текширув давомида транспорт воситаси йўловчиси – Самарқанд вилоятилик 1998 йилда туғилган Нурбек Т.нинг юкидан иккита полиэтилен пакетга ўралган 600 флакон “Тропикамид” ҳамда 1 118 та таблетка “Регапен” дориси топилиб, холислар гувоҳлигида олиб қўйилди.

Процессуал тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, фуқаро Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга етказилди.

    Бошқа янгиликлар