АсосийJamiyat

Янги Андижон ва Андижон шаҳри ўртасида ер усти метроси қурилиши мумкин

'Янги Андижон ва Андижон шаҳри ўртасида ер усти метроси қурилиши мумкин'ning rasmi

Айни пайтда Андижонда давом этаётган фаоллар йиғилишида маълум қилинишича, 2022 йил 1 мартдан бошлаб Андижон шаҳри таркибида “Янги Андижон” тумани ташкил этилади, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.  

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Янги Андижон” ҳудудига тезкор транспорт қатновини  ташкил қилиш мақсадида бир ой муддатда таклиф киритади. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ва қурилиш вазири Ботир Зокировлар эса уч ой муддатда Тошкент шаҳрида ва Андижонда Туркиянинг тажрибали лойиҳа компаниялари филиалларини ташкил этиб, мутахассисларни ўқитиш ишларини йўлга қўяди.

“Янги Андижонда “Дамас” бўлмайди. У ерда ер усти ёки ер ости метросини қуриш бўйича ҳисоб-китоблар қилинади. Маъқулини қурамиз”, - деди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар