Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Улуғбек Дауланов маълум қилди.
Келтирилишича, давлат харидларига оид таҳлилларга кўра, 2020 йилда Республика бўйича бюджет ва бошқа буюртмачилар томонидан 1 миллиондан ортиқ битимлар бўйича 124 триллион сўмлик давлат харидлари амалга оширилган.
Улардан 1774 таси ёки 158,9 млрд сўмлик битимлар Қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда тузилгани ҳамда 40 та ҳолатда 73,3 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тергов органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланди.
Фармонга мувофиқ 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилган давлат харидлари, шу жумладан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товар, иш ва хизматлар, шунингдек, давлат харидларини амалга оширувчи комиссиянинг тасдиқланган аъзолари тўғрисидаги маълумотлар ўз расмий веб-сайтлари ва Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб, уларни ҳар чоракда янгиланиб боришлари белгиланмоқда.






