АсосийJamiyat

Ҳали шундай кунларга келамизки, ҳокимларни халқ сайлайди — Президент

'Ҳали шундай кунларга келамизки, ҳокимларни халқ сайлайди — Президент'ning rasmi

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти фаоллар билан бўлган йиғилишда айтиб ўтди дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Президент депутатларга берилган ваколатлар ҳақида гапирар экан, уларнинг бу ваколатдан тўғри ва унумли фойдаланиши шартлигини қайд этди. 

"Олдин айтганимдек, келажакда кенгаш раиси ҳоким бўлмайди. Шундай кунларга келамизки, туман, вилоят ҳокимларини халқ сайлайди. Кенгашга халқ томонидан сайланган депутат бошчилик қилади. 

Кўрдингиз, шаҳарлар қурмоқчимиз. Ўйлаб кўринглар, бунинг масъулиятини зиммага олиш қанчалик оғир. Сизлардан бир илтимосим, азиз депутатлар, фаоллар – талаб қилишни ўрганинглар. Чунки қанча кўп халқ вакиллари раҳбардан талаб қилса, вазият ўзгаради. 

 Ҳозир баъзи раҳбарлар "мен давлат идораси бошлиғиман, мени бу лавозимга вилоят ҳокими қўйди, халққа ҳисобот бермайман", деган ҳаёлда юрибди. Ижро ҳокимияти вакили кенгашга ҳисобот бериши шарт. Депутатлар улардан ҳисобот талаб қилиши лозим. Депутатларга ҳисобот беришни хоҳламаган раҳбар биз олиб бораётган ислоҳотларга мос келмайди", - дея таъкидлади давлат раҳбари.

 

    Бошқа янгиликлар