2021 йил 15 июнь куни соат 18:30 ларда, Чорток-Ҳазратишоҳ йўлининг 29 км.да, Чортоқ тумани Балиқкўл МФЙ ҳудудида, Чортоқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Кобалт русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йулни кесиб ўтаётган пиёда, Чортоқ туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, 2014 йилда туғилган қизни уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






