АсосийJamiyat

Ўзбекистондан Грузияга қатновлар сони оширилмоқда

'Ўзбекистондан Грузияга қатновлар сони оширилмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 июлидан бошлаб “Uzbekistan Airways” AЖ Тошкент – Тбилиси - Тошкент йўналиши бўйича якшанба куни қўшимча қатновни амалга оширади. Бу ҳақда миллий авиакомпания Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳафтасига умумий ҳисобда учта мунтазам авиақатнов: сешанба, жума ва якшанба кунлари бажарилади.

Aвиачипта нархлари:

- Тошкент – Тбилиси 2 340 000 сўмдан бошланади.  

- Тошкент – Тбилиси – Тошкент 4 070 000 сўмдан бошланади.

Якшанба кунидаги янги авиақатновнинг учиш вақти:

- Тошкентдан учиш: 08:10

- Тбилисига келиш: 10:30

- Тбилисидан учиш: 11:30

- Тошкентга келиш: 15:30

 

    Бошқа янгиликлар