АсосийJamiyat

Қўқон шаҳар ҳокими болалар билан лойдан ўйинчоқ ясади

'Қўқон шаҳар ҳокими болалар билан лойдан ўйинчоқ ясади'ning rasmi

 Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов 19-давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган шаҳмат турнирида иштирок этдилар. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, сектор раҳбарлари ва болалар ўртасида ўтказилган шахмат партияларида хоким ва прокурор жажжи гроссмейстерлар билан жанговар дуранг натижаларга эришдилар.Сектор раҳбарлари болалар боғчасида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ташкил этилган Бешта муҳим ташаббус тўгараклари кўргазмаси билан ҳам танишдилар. Маруфжон Усмонов, айниқса ҳунармандчилик тўгарагига катта қизиқиш билдириб, болалар билан бирга лойдан ўйинчоқ ясашган.

Шунингдек, болаларни соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланишга ўргатиш мақсадида ташкил этилган тарғибот стендини кўздан кечирган сектор раҳбарлари, шу ердаги фитобарда тайёрланган шифобахш дамламадан татиб кўрганлар.

Бошқа янгиликлар