АсосийJamiyat

Тошкент ҳайвонот боғига янги, оқ рангли шер болалари олиб келинди

'Тошкент ҳайвонот боғига янги, оқ рангли шер болалари олиб келинди'ning rasmi

Жони ва Женни лақабли иккита саккиз ойлик оқ шерчалар бизнинг янги жониворларимизга айланишди. Улар бошқарувчи компаниямиз «Wildlife care» томонидан ЖАР (Африка) дан олиб келинди. 

⠀ Маълумот учун, оқ шер – бу шерларнинг алоҳида туркуми эмас, балки «лейкизм» номи остида маълум бўлган мутация натижасидир. Жуда кам учрайди, уларни фақат Жануби-Шарқий Африкада яшовчи  африка шерларининг «Пантҳера лео кругери» номли трансваал ост туркуми орасида учратиш мумкин.  Улар албинос эмаслар. Уларнинг чиройли кўзлари ва териси нормал тусда.Ранги кўзга ташланадиган бўлгани учун ёввойи табиат қўйнида яшаш улар учун жуда мураккаб масала ва бу ов қилишда ҳалақит беради. Улар бошқа йиртқичлар ва браконерларнинг ўлжасига осонгина айланишади. Бутун дунё бўйича уларнинг сони атиги 300 тага етади, шунинг ҳам катта қисми ҳайвонот боғларида.Бизнинг оқ шерчаларимиз эса волеримизга чиқариб юборилди. Момиқвойларимиз сони кўпайганидан биз жуда мамнунмиз. Бундай ноёб жониворларни асраб қолиш ва уларга ғамхўрлик қилиш эса биз учун катта шараф.  Келинг ва бизнинг янги жониворларимиз билан биринчилардан бўлиб танишинг.

    Бошқа янгиликлар