АсосийJamiyat

Бухоролик уй бекаси ўз хонадонида фоҳишахона очгани аниқланди

'Бухоролик уй бекаси ўз хонадонида фоҳишахона очгани аниқланди'ning rasmi

Бухоро шаҳар ИИОФМБ маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика инспектори томонидан олинган тезкор маълумот асосида ўтказилган тадбирда, Пиридастгир кўчасида яшовчи, 1964 йилда туғилган уй бекаси М.С., ўзи истиқомат қилиб келаётган хонадонида эркак ва аёлнинг жинсий алоқада бўлиши учун шарт-шароит яратиб, бунинг эвазига 40.000 сўм пул олиб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар