1

Россияда 3 нафар фарзанди билан қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

ЖАМИЯТ 18.06.2021, 16:24
Теглар: Россия
Россияда 3 нафар фарзанди билан қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Самарқанд вилоятидан З.Х оиласидаги молиявий қийинчилик сабабли Россиянинг Челябинск шаҳрига ишлаш мақсадида кетган. Фуқаро З.Хнинг ижтимоий тармоқлар орқали уйсиз ва пулсиз, вояга етмаган фарзандлари билан қийин аҳволда қолганлиги, шунга кўра Ватанга қайтишга ёрдам сўраган мурожаати тарқалди.Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ушбу фуқаролар билан алоқа ўрнатилиб,  вақтинча яшаш жойи (хостел)га жойлаштирилган. Фуқаронинг 2 нафар фарзандига Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан "Ватанга қайтиш гувоҳномаси" расмийлаштириб берилган.

Шунингдек, 18 июнь куни  Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Екатеринбург-Самарқанд йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Шарҳлар

Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Даниялик сиёсатчи Россиядаги элчихона олдида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди

30.01.2023, 12:54

Даниялик сиёсатчи Расмус Палудан Россиянинг Даниядаги элчихонаси яқинида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди. Энди у буни "Чеченистон ва унинг раҳбарининг айби билан" қилганини, шунингдек, чеченистонлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1