1

Уч кунда 300 мингга яқин ёшни бирлаштирди – Яна бир вилоятда ёшлар фестивали якунланмоқда

ЖАМИЯТ 18.06.2021, 18:55
Теглар: ёшлар фестивали
Уч кунда 300 мингга яқин ёшни бирлаштирди – Яна бир вилоятда ёшлар фестивали якунланмоқда

Республикамизнинг турли вилоятларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестиваллари ўтказиб келинмоқда. Фестиваль машъаласини ёндириш навбати 16 июнь куни Навоий вилоятига келганди.

Уч кун мобайнида вилоятда 300 мингга яқин ёшларни жипслаштирган (вилоят аҳолисининг 548 минг нафари ёшлардан иборат) 50га яқин лойиҳа асосида турли тадбир, танлов, учрашув ва кечалар ўтказилди.

16 июнь куни “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасидаги вилоятнинг малакали шифокорлари билан учрашув навоийлик ёшларнинг бренди “Меҳрибон юрак” акцияси атрофидаги ҳаракатларга бағишланди. Мазкур акция доирасида юрагида туғма нуқсони бор эллик нафарга яқин вилоят болаларида мураккаб жарроҳлик операциялари ўтказилиб, уларнинг саломатлиги тикланган эди.

Фестивалнинг тадбирлар мундарижасидан миллий маданий марказларнинг қадриятлар намойиши, “Ёш китобхон оила”, “Ёш ошпаз”, “Қувноқлар ва зукколар”, каби кўнгилочар тадбирлар, ёш ижодкорларнинг “Дуэл” лойиҳаси, стол тенниси, волейбол, гандбол, мини футбол ва  велоспорт бўйича спорт мусобақалари, эстафеталар, халқ ўйинлари ҳамда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини намойиш этишлари учун турли робототехника ва инновацион ишланмалар кўргазмалари  ўрин олган эди. Бугун мазкур лойиҳалар якунланиб, ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. 

Ўтган уч кун навоийлик ҳунармандлар учун ҳам рақобат ва тажриба майдони бўлди. Жумладан, Кармана туманидаги вилоятнинг ягона дўппидўз оиласи муносиб тақдирланди. Дилбар Жалилова 30 йилдан буён минглаб қизларга дўппидўзлик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. 

“Дўппи тикиш бувимдан мерос. Улар асли фарғоналик бўлганлар. Мен дўппидўзларнинг 4-авлодиман. Қизларим билан “Маърифат боғи”да Навоий ёшлар фестивали доирасида ташкил этилган ҳунармандлар кўргазмасида иштирок этиб, “Ҳунармандлар уюшмаси”га аъзо бўлиш имконини қўлга киритдик”, - дейди ҳунарманд.

Шарҳлар

“Тошкент ёшларни севади” шиори остида ёшлар ойлиги ўтказилади

09.11.2021, 18:58

Тошкентда ноябрь-декабрь ойларида “Тошкент  ёшларни севади” шиори остида Ёшлар ойлиги ўтказилади.Бугун пойтахт ҳокимлигида ушбу кенг қамровли тадбир олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Шаҳар ҳокими Жаҳонгир...
Туризм ва спорт вазирлиги "Ёшлар форуми Aндижон 2021"да журналистлар учун инфо-тур ташкиллаштирди

24.05.2021, 17:21

Жорий йилнинг  20-22 май кунлари Aндижон вилоятида  "Ёшлар форуми Aндижон 2021" тадбирлари бўлиб ўтди. Фестивалнинг сўнги кунида Туризм ва спорт вазирлиги журналистлар учун инфо-тур ташкиллаштирди. Aндижон вилоят ҳокимлиги,...
Чирчиқдаги ёшлар фестивалида назоратсиз қолдирилган 180 нафар бола яқинларига қайтарилди - ИИББ

18.05.2021, 16:06

16 май куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 кун давом этган «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик фестивали» якунланди. Тадбирда вилоятнинг 22 та шаҳар-туманларидан 181 минг нафар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1