АсосийSport

Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар ҳаваскор футбол клуби ташкил қилди

'Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар ҳаваскор футбол клуби ташкил қилди'ning rasmi

Инчон шаҳрида Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар томонидан ҳаваскор футбол клуби ташкил этилди. Шу муносабат билан бугун клубнинг тантанали очилиш маросими ва футбол мусобақаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Тадбирда элчихона ходимлари, «Корея кўп маданиятли санъат уюшма»си раиси Ан Гюм Санг ҳамда жамоага ҳомийлик қилган фирма ва компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

Иштирокчиларга Жанубий Кореяда биринчи ташкил этилган Ўзбекистонликлар ҳаваскор футбол клуби жамоаси, бош мураббий ва ўйинчилар ва бошқа масъуллар таништирилди.

Ушбу Ўзбекистонликлар ҳаваскор футбол жамоаси Корея Республикасининг турли шаҳарларидаги меҳнат қилаётган мигрант ишчилар, талабалар ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган ватандошлардан таркиб топган. Улар орасида ўзбек футбол мактабларида тарбияланган малакали ёшлар ҳам бор.

Клуб яқинда Жанубий Кореядаги хорижий давлатларнинг ҳаваскор футбол жамоалари ўртасида ўтказиладиган турнирда иштирок этади. Мазкур мусобақада жамоа Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси, «Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси» ва ҳомийлар томонидан қўллаб-қувватланади.

Тадбир якунида Ўзбекистонликлар ҳаваскор футбол клуби ва Инчон шаҳридаги ҳаваскор футбол жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.

Ушбу ўйинда Ўзбекистонликлар ҳаваскор футбол клуби ва Инчон шаҳридаги ҳаваскор футбол жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

    Бошқа янгиликлар