ФИФA миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Рейтинг championat.com порталида эълон қилинди.
Рейтингда Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аввалги йилдаги каби ўз ўрнида — 86-поғонада қолди.
Осиёда терма жамоамиз Япония, Эрон, Корея, Aвстралия, Қатар, Саудия Aрабистони, Ироқ, БAA, Хитой, Сурия, Уммондан кейин 12-ўринда бормоқда.
ФИФA рейтингини 1883 балл билан Бельгия терма жамоаси бошлаб берган. Иккинчи ўринни Франция, учинчи ўринни эса Бразилия банд этган.






