Бугун, 18 июнь куни Самарқанд вилояти ФВБ га соат 16:30да Самарқанд шаҳар “Рудакий” кўчасида фуқаро Б. А. га тегишли бўлган “Ласетти” автомашинасида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар берилган. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ маълумот берди.
Олинган хабарга асосан ёнғин жойига Ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:35да етиб етиб бориб, тезкор ҳаракатлар натижасида соат 16:41да ўчирилган.
Ёнғинда жарохат олганлар йўқ.
Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.






