АсосийJinoyat

Самарқандда 18 ёшли фуқаро Асал Шодиева номидан сохта "giveaway" ўтказиб бир қанча пулларни ўзлаштирди

'Самарқандда 18 ёшли фуқаро Асал Шодиева номидан сохта "giveaway" ўтказиб бир қанча пулларни ўзлаштирди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. жорий йилнинг 15 март куни Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига кибержиноят иши юзасидан мурожаат қилган. ИИВ Киберхавфсизлик маркази жиноят тавсилотлари билан бўлишди.

 Хабарга кўра, 14 март куни қизи Н.Р.нинг “Instagram” ижтимоий тармоғидаги профилига “giveaway-asal” ва “asalshodieva_dar1t” номи билан очилган номаълум профиль эгаси томонидан “Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз” деган мазмундаги ёзма хабарнома келганлиги, профиль ортидаги номаълум шахс билан ёзишма жараёнида, унинг алдовларига ишониб ўзига тегишли Uzcard банк картасининг коди ва паролини ёзиб берганлиги, сўнг шу куни соат 21.00ларда банк картасида мавжуд бўлган жами 600.000 сўм миқдордаги пули йўқолганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.А. аниқланди.

Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа турдош жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар