АсосийJamiyat

Йил бошидан бери 25 774 нафар киши коронавирусдан соғайди

'Йил бошидан бери 25 774 нафар киши коронавирусдан соғайди'ning rasmi

Пандемия бошлангандан буён ССВ Матбуот хизмати юртимизда коронавирусдан соғайиш билан боғлиқ кунлик статистик маълумотларни эълон қилиб келмоқда. Унга кўра, 2021 йил 1 январгача 75 244 нафар фуқаро коронавирусдан соғайган бўлса, 2021 йил 17 июнь ҳолатига кўра, 101 018 нафар бемор касалликдан тузалганини кўриш мумкин. Йил бошидан бери, ўтган беш ой ичида 25 774 нафар фуқаро инфекциядан фориғ бўлган.

Ҳудудлар кесимида йил бошидан бери коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикасида 404 нафар,

Андижон вилоятида 535 нафар,

Бухоро вилоятида 442 нафар,

Жиззах вилоятида 494 нафар,

Қашқадарё вилоятида 361 нафар,

Навоий вилоятида 193 нафар,

Наманган вилоятида 479 нафар,

Самарқанд вилоятида 2776 нафар,

Сирдарё вилоятида 325 нафар,

Сурхондарё вилоятида 292 нафар,

Фарғона вилоятида 584 нафар,

Хоразм вилоятида 493 нафар,

Тошкент вилоятида 3598 нафар,

Тошкент шаҳрида 14 798 нафар нафар юртдошимиз коронавирусдан тузалди.

    Бошқа янгиликлар