АсосийJamiyat

Оқдарё тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

'Оқдарё тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Оқдарё тумани ҳокими биринчи ўринбосари лавозимига Ашуров Элёр Исакович тайинланди. Бу ҳақда Мухбир.уз маълум қилди.

Хабарга кўра, Ашуров Элёр Исакович 2021 йил март ойида Самарқанд бандлик бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган. Унга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти бош мутахассиси вазифасида фаолият олиб борган.

Э.Ашуров ҳам Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини тамомлаган, 2014 йилгача хусусий корхонада ҳисобчи ва Оқдарё туман ҳокимлигида ҳам ишлаган.

    Бошқа янгиликлар