1

“Чуқурсой техник-идора” постида 4,3 миллиард сўмлик ноқонуний товар фош этилди

ЖИНОЯТ 19.06.2021, 09:57
“Чуқурсой техник-идора” постида 4,3 миллиард сўмлик ноқонуний товар фош этилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой техник-идора” ҳамда “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда қинғирликни фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасининг Ахборот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, юртимизда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти хориждан ўз корхонаси номига 4 та юк контейнерида технологик асбоб-ускуналар буюртма беради.

Бироз муддат ўтгач, мазкур 4 та контейнерлар “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости орқали юртимиз ҳудудига кириб келади.

Шундан сўнг божхона ходимлари пост ҳудудида ўрнатилган инспекцион кўрик мажмуасидан олинган ренгент тасвирлари ҳамда мазкур контейнерларга тегишли юк ҳужжатларини ўзаро солиштириш асосида божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада, юк ҳужжатларига кўра “томчилатувчи лентани ишлаб чиқариш линияси” дея кўрсатилган товарларнинг ренгент тасвирлари ва юк ҳужжатларидаги маълумотлар ўртасида тафовутлар аниқланди.

Божхона кўриги давомида қиймати 4 млрд 303 млн. сўмлик, 115 654 дона кийим-кечаклар, 15,7 тн. гранула товари ҳамда металл жавонлар контейнерларга тегишли юк ҳужжатларида умуман қайд этилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, ҳужжатларда кўрсатилган “томчилатувчи лентани ишлаб чиқариш линияси” технологик асбоб ускуналари ҳам муқаддам фойдаланишда бўлганлиги, шунингдек ускуна қисмлари фойдаланишга яроқсиз ҳамда занглаган ҳолда эканлиги маълум бўлди.

Қонунбузар олдиндан ўйланган пухта қинғир режаси  асосида мамлакатимизда тадбиркорларга яратилган қулайликларни суистеъмол қилган ҳолда муқаддам фойдаланилган, ишлатишга яроқсиз бўлган технологик асбоб-ускуналарни ҳамда жуда кўп миқдордаги товар-моддий бойликларни юртимиз ҳудудига ноқонуний олиб киришга уринганлиги аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1