Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш жараёнида жами 2,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.
18 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 47235 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20103 нафарни,
2-босқич эмланганлар 14170 нафарни,
3-босқич эмланганлар 12962 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 2832571 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 1685128 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 1042441 нафарни,
3-босқич эмланганлар 105002 нафарни ташкил қилди.
18 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Фарғона вилояти (5359 доза),
Сурхондарё вилояти (5301 доза),
Наманган вилояти (5235 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 335758 доза,
Наманган вилоятида 327762 доза,
Андижон вилоятида 322959
дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.






