АсосийJinoyat

Зангиотада фермер хўжалиги томонидан унумдор ер майдонига ўзбошимчалик билан иншоот қурилаётганлиги аниқланди

'Зангиотада фермер хўжалиги томонидан унумдор ер майдонига ўзбошимчалик билан иншоот қурилаётганлиги аниқланди'ning rasmi

Зангиота туманида фермер хўжалиги томонидан унумдор ер майдонига ўзбошимчалик билан бино-иншоот қурилаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумот берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.” фермер хўжалиги раҳбари М.М. ва бошқалар 0,30 гектар унумдор ер майдонига бино-иншоот қуришга рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмасада, ўзбошимчалик билан ушбу ҳудудда қурилиш ишларини амалга оширганлиги натижасида ер майдонининг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқишига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига 280 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар