Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатда ташқари конгрессида ЎФА президенти Абдусалом Азизов Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штаби истеъфога чиқарилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов Миллий олимпиа қўмитасида бўлиб ўтган анжуманда маълумот берди.
Футбол бўйича миллий терма жамоанинг янги мураббийи ким бўлиши 1 ой ичида ҳал қилиниши кутилмоқда. Бунда Европалик мутахассислар ҳам, маҳаллий мураббийлар номзоди ҳам кўриб чиқилади.
Шунингдек, Одил Аҳмедов терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
"Асосий муаммоларимиздан бири биз болалар футболини тўғри йўлга қўймаганмиз. Фундамент бўлмаганидан кейин натижа ҳам бўлмайди. Миллий жамоадаги фаолиятимни якунладим", – деди у.
Жамоа яримҳимоячиси Азиз Ҳайдаров ва бош мураббий Вадим Абрамов мухлислардан мағлубият учун узр сўрашди.






