АсосийJamiyat

Наманганликлардан 3 кунлик ичимлик суви захираларини ғамлаб қўйишлари сўралмоқда. Чунки...

'Наманганликлардан 3 кунлик ичимлик суви захираларини ғамлаб қўйишлари сўралмоқда. Чунки...'ning rasmi

Наманганнинг айрим ҳудудларида аҳолига ичиш учун 3 кунлик сув захираларини тўлдириш тавсия қилинади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

Тадбирлар режасига асосан, 2021 йил 22 июнь соат 8:00 дан 23 июнь соат 8:00 гача Қизил-Ровот, Жийдакапа ва Курашхона сув иншоотлари орқали сув тармоқларини юқори дозали хлор билан ювиш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан Наманган шаҳри, Давлатобод, Уйчи, Чортоқ туманлари, шунингдек, Наманган туманининг шаҳар билан чегарадош ҳудудларидаги истеъмолчиларга уч суткалик ичимлик суви (фақат истеъмол учун) захирасини яратиб қўйишлари лозимлиги маълум қилинади.

 

    Бошқа янгиликлар