АсосийJinoyat

Бухорода истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

'Бухорода истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Ғиждувон туманининг “Сармижон” мунтазам ЙПХ масканида ветеринария-санитария қоидалари юзасидан тезкор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Тадбир давомида Бухоро-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 1974 йилда туғилган Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро С.М. бошқарувидаги автомашинада ҳеч кандай ҳужжатларсиз 252 кг. йирик шохли чорва мол гўшти, шунингдек, худди шу йўналишда бораётган 1981 йилда туғилган Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи яна бир фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги автомашинада ҳам ҳеч қандай ҳужжатларсиз 800 кг. балиқ махсулоти олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ушбу озиқ-овқат махсулотларининг истеъмолга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш мақсадида йўлланма орқали Ғиждувон тумани Ветеринария лабораториясига юборилиб, тегишли чоралар кўрилиши таъминланди.

Бошқа янгиликлар