АсосийЖАМИЯТ

Ўзгидромет бугунги об-ҳаво башоратини эълон қилди

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ё...

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 23-28 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 29-34° атрофида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-32° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 23-28 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.

Бошқа янгиликлар