АсосийJamiyat

Андижонда "Спарк" ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина капоти устида "сайр" қилдирди

'Андижонда "Спарк" ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина капоти устида "сайр" қилдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Спарк ҳайдовчиси ЙПХ ходимини сайр қилдирди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди. 

2021 йил 19 июнь куни соат 19:30 ларда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходими Б.Комилжоновнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатда давом этган. ЙПХ ходими алоқа воситаси ёрдамида ўзидан кейинги ходимга автомобиль маълумотларини етказган. ЙПХ ходими И.Бобабеков "Спарк" автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатишига қарамасдан ҳайдовчи ходимнинг устига автомобилни бошқарган. Автомобиль капотига осилиб қолган И.Бобабеков тахминан 50-60 метр масофадан сўнг тушиб қолган.

Ҳайдовчи ҳаракатини давом эттириб ҳодиса жойидан кетиб қолган. ЙПХ ходими ҳолат юзасидан билдирги орқали вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғига маълум қилган. Мазкур ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

️Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар