АсосийSport

Бокс бўйича Ўзбекистон кубогига Нукус мезбонлик қиладиган бўлди

'Бокс бўйича Ўзбекистон кубогига Нукус мезбонлик қиладиган бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг  20-27 июнь кунлари Нукус шаҳри 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

– Ушбу мусобақанинг Нукус шаҳрида ўтказилаётганлиги қорақалпоғистонлик ёш боксчиларга, минглаб бокс ихлосмандларига ўзгача қувонч бағишламоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси бокс федерацияси ижрочи директори Икром Шомуратов. – Боиси, ҳудудимизда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати мақомидаги нуфузли мусобақаларнинг ўтказилмаганлигига анча йиллар бўлиб кетди. Истагимиз, ватанимиз шарафини жаҳон майдонларида улуғлаб келаётган Баҳодир Жалолов, Муроджон Ахмадалиев, Исроил Мадримов, Шаҳобиддин Зоиров каби чемпионлар қорақалпоғистонлик ёшлар орасидан ҳам етишиб чиқсин. Ўзбекистон кубогига жиддий тайёргарлик кўрдик. Спортчилар учун мусобақа ҳақиқий маънода байрам бўлади. Баҳсларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 300 нафардан ортиқ ёшлари қатнашиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан икки ҳафта муқаддам Навоийда ўсмирлар, куни кеча Қаршида ёш қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланган эди. 

Бошқа янгиликлар