1

Россиялик олимлар коронавирусни сақич ёрдамида даволамоқчи

ДУНЁ 20.06.2021, 14:36
Теглар: коронавирус
Россиялик олимлар коронавирусни сақич ёрдамида даволамоқчи

Россия Мудофаа вазирлиги Марказий илмий-тадқиқот институти (МИТИ) COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши сақич шаклида дори ишлаб чиқариш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда  RBC нашри ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, лойиҳа устида Мудофаа вазирлигининг 48-марказий тадқиқот институти иш олиб бормоқда. Илгари ушбу ҳарбий институт Гамалеи номидаги тадқиқот маркази билан биргаликда коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини яратишда иштирок этган.

Марказий тадқиқот институти директори, полковник Сергей Борисевич ушбу йўналишда ишлар олиб борилаётганини тасдиқлаган. 

“Синовлардан сўнг препарат коронавирус инфекциясини даволаш ва олдини олиш учун турли хил режимларга киритилади”, дейди мутахассислар.

Хабарга кўра, институт мутахассислари сақич шаклидаги таблетка ва пастилалар кўринишида COVID-19 га қарши мукозал вакцина ишлаб чиқиш устида тадқиқот олиб бормоқда.

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1