1

Қорақалпоғистонда ИИБга ёлғон ахборот берган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди

ЖИНОЯТ 20.06.2021, 18:16
Теглар: ИИБ
Қорақалпоғистонда ИИБга ёлғон ахборот берган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг маълумотига кўра, жорий йилнинг 7 июнь куни Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро О.С. ички ишлар органларига шикоят билан мурожаат қилиб, Тўрткўл тумани Боғёп канал ёқасида унинг ҳамёни ва ичида бўлган 2100 АҚШ доллари ҳамда 3 млн 500 минг сўм пуллари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлигини баён қилган.

Ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят содир этиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаш ишлари авж олган.

Суриштирув жараёнида жабрланувчининг кўрсатмалари ва тезкор-тергов тадбирлари жараёнида олинган маълумотларда жиддий тафовутлар мавжудлиги сабабли, фуқаро О.С.нинг ҳаёт тарзи ўрганилиб, уни ўғирлик ҳақида ёлғон кўрсатмалар берганлиги юзага чиққан.

Келтирилган далил ва исботларнинг таъсири остида фуқаро О.С. жиноят ҳақида ёлғон маълумот берганлигини тан олиб, жорий йилнинг май-июнь ойлари давомида ўзига тегишли бўлган 2100 АҚШ доллари ҳамда 3 млн 500 минг сўм пулларини қимор ва таваккалчиликка асосланган “1Хвет” букмейкерлик ўйинига тикиб ютқизиб қўйганлигини баён қилган.

Ҳозирда фуқаро О.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

"Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман". Яккабоғ тумани ИИБ мулозимининг ходимга қилган дўқ-пўписаси бўйича текширув бошланди (видео)

07.12.2022, 11:47

Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари қўл остидаги ходимга қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди. Маълум...
Тошкентда ИИБ ходимининг ўлдирилиши аёл киши билан боғлиқмиди? Шов-шувларга ойдинлик киритилди

03.12.2022, 11:21

Сал аввал Тошкентда чақирув бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходими ўлдирилгани хабар қилинган эди. Айрим ОАВларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида вафот этган профилактика инспектори...
Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлди. У назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган (видео)

12.10.2022, 12:03

Жиззахда назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган ИИБ ходими автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Учтепа"...
Андижонда зўравонлар йигитни ечинтириб видеога олишди

31.08.2022, 18:40

Жорий йилнинг 17 август куни «Телеграмм» ижтимоий тармоғи орқали фуқарога уятсиз мазмунидаги хабарларни ёзиб, уни алдов йўли билан Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақириб, ушбу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1