1

"Ушбу ёдгорликлар Тошкентга бетакрор шаҳар қиёфасини бахш этадиган рамздир". Саида Мирзиёева бинолардаги мозаика панноларни сақлаб қолишга чақирди

ЖАМИЯТ 21.06.2021, 09:02
"Ушбу ёдгорликлар Тошкентга бетакрор шаҳар қиёфасини бахш этадиган рамздир". Саида Мирзиёева бинолардаги мозаика панноларни сақлаб қолишга чақирди

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева мозаика паннолар туширилган ноёб бинолар эгаларини ушбу санъат асарларини сақлаб қолиш ва таъмирлашга чақирди.

“Premier Hall” кинотеатри биносини реставрация қилиш вақтида рассом Альфред Мазитовнинг “Кокилли қиз” номли ажойиб панносига дуч келинди.  

Шаҳримизнинг ёрқин, ўзига хос жиҳатларидан бири, истеъдодли ва таниқли рассомлар томонидан турли даврларда яратилган мозаика паннолардир. Тошкентнинг монументал санъат ёдгорликлари шаҳримизни модернизм пойтахти деб аташга асос бўла олади. Айнан ушбу ёдгорликлар Тошкентга бетакрор шаҳар қиёфасини бахш этадиган ажойиб бир рамздир.  

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Grace архитектура бюроси монументал санъатни сақлаб қолиш ва модернистик архитектурани  замонавий мегаполис билан уйғунлаштириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Биз мозаика паннолар туширилган ноёб бинолар эгаларини ушбу санъат асарларини сақлаб қолиш ва таъмирлашга чақириб қоламиз.  

Тарихий меросни асраб-авайлаш келажак авлод олдидаги бурчимиздир. Токи ғанимат умрни бепарво ўтказганликда айбдор бўлиб қолмайлик. Келинг, бу бебаҳо меросни улар учун асраб қолайлик!"- дея ёзиб қолдирган Мирзиёева. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1