1

Сурхондарёдаги коллежда 1-босқич талабаси курсдошини пичоқлаб қўйди

ЖАМИЯТ 21.06.2021, 09:21
Сурхондарёдаги коллежда 1-босқич талабаси курсдошини пичоқлаб қўйди

Сурхондарёда коллеж талабаси курсдошини оғир шикастлади, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Шўрчи туманида 2021 йил 24 май куни соат 09.30 ларда, туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, тумандаги тиббиёт коллежининг 1-босқич талабаси, Э.Хусан шу тиббиёт коллежнинг “Аналитик кимё лаборотория” хонасида Қумқўрғон туманида яшовчи, шу коллежнинг 1-босқич талабаси, Э.Сардор билан ўзаро жанжаллашиб қолади.

Жанжал оқибатида, Э.Сардор қўлидаги пичоқ билан Э.Хусаннинг чап биқин қорин бўшлиғи ва ўнг томон кўкрак қафасига бир маротабадан уриб, “ҳаёт учун ҳавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. 24 май куни Э.Сардорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1