1

"Педагогика институти ўқитувчиси". Абитуриентларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар "сезон"и бошланди

ЖАМИЯТ 21.06.2021, 09:37
"Педагогика институти ўқитувчиси".  Абитуриентларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар "сезон"и бошланди

Фуқароларни Чирчиқ давлат педагогика институти ёки Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси Ш.Э. фуқаро Б.Т. ва Э.Ж.ларни ушбу институт ёки Тошкент давлат педагогика университетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1