1

6 085 та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал таъмирланади

ЖАМИЯТ 21.06.2021, 10:59
6 085 та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал таъмирланади

“Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори  қабул қилинди.

 Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлгача республикадаги:

●  1 227 та кўп квартирали уй-жой;

●  30 та мактаб;

●  64 та мактабгача таълим ташкилотлари;

●  9 та ОТМ ва коллеж;

●  90 та автотураргоҳ;

●  173 та болалар майдончалари жойлашган ҳудудлар (жами 16 281 878 кв. м майдон) очиқ танлов ўтказиш йўли билан бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади.

️ Барча давлат буюртмачиларига танланган бошқарувчи ташкилот билан бириктирилган ҳудудда истисно тариқасида танлов ўтказмасдан коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат этилади.

 Қарорга кўра, 2022–2025 йилларда:

➖ 6 085 та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал ва жорий таъмирланади;

➖ 1 800 та болалар майдончаси қурилади ва таъмирланади;

➖ кўп квартирали уй-жойларга туташ 1 102 минг кв. м майдондаги йўлаклар бетонланади;

➖ 14 387 та ташқи ёритиш тизими таъмирланади.  

 Шунингдек, эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган жами 268 та кўп квартирали уй-жойлар реновация қилинади. Шундан 2021 йилда 211 та уйлар бузиб қайта тикланади ҳамда 57 таси реконструкция қилинади.  

️2021 йил 1 июлдан ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши шарт.

Қарорга кўра, мулкдорлар ёки бошқарувчиларга кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкалари чегаралари ва ўлчамларини белгилаш ҳамда уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўловларни бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

 Бошқарувчилар бир йилда бир марта кўп квартирали уй-жойлардаги таянч ва тўсиқ конструкциялар (умумий мол-мулк) бутлигини хатловдан ўтказади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1