Сурхондарё вилояти Музработ туманида 20 июнь куни «Nexia-3» юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят йўл-патруль хизмати ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 20 июнь куни тахминан соат 04:30 ларда Музработ тумани Сополлитепа маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга 4К-626 автомобиль йўлининг 30-километрида 23 ёшли Б.Р. бошқарувида бўлган «Nexia-3» автомашинаси Навбаҳор–Қўнғирот йўналиши бўйлаб харакатланиб, ўзига қарама-қарши йўналишдан бораётган Ў.Д. бошқарувида бўлган «CHACMAN» русумли юк машинасининг йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашув содир бўлган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Nexia-3» автомашинасида ёнғин чиқиб, ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.