1

"Июль охиригача кутишимиз керак" – Шерзод Асадов президент сайловига номзодлар эълон қилиниши ҳақида гапирди

ЖАМИЯТ 21.06.2021, 17:55
Теглар: Президент
"Июль охиригача кутишимиз керак" – Шерзод Асадов президент сайловига номзодлар эълон қилиниши ҳақида гапирди

Президент матбуот котибидан 21 июндаги брифингда Шавкат Мирзиёев такроран ўз номзодини президентликка қўйиши ва бу борадаги қарори ҳақида давлат раҳбари қачон эълон қилиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда газета.уз хабар берди. 

Шерзод Асадов сайловга тайёргарлик жараёни аллақачон бошланганини айтди. Шунингдек, Ўзбекистон ЕХҲТнинг Демократик институтларининг инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссиясини бир неча бор қабул қилгани, сайловни жаҳон стандартлари, хусусан ЕҲҲТ стардартлари бўйича олиб боришга тайёргарлик кўрилаётганини қайд этди.

Демак, сайловолди жараёнини старт берилишига унча кўп вақт ҳам қолмади, бу — июль охири ва номзодлар ким, қачон ўз номзодини илгари суришини [билиш учун], биз албатта мана шу муддатгача кутишимиз керак. Биринчи навбатда, бу ҳар битта номзодни, ҳар битта фуқарони ўзини конституциявий ҳуқуқи», — деди у.

Шунингдек, президент матбуот котиби, сайлов жараёнини ёритишда ОАВлар ўрни муҳимлигини таъкидлади. "ОАВларига келадиган бўлсак, уларни албатта ўринлари ушбу сайловолди жараёнини ёритишда жуда муҳим бўлади ва биз энг аввало ҳамма ОАВларни, Ўзбекистонда аккредитация ўтган чет эллик ОАВлардан ҳам битта нарсани объективлик, ҳолисоналикни кутиб қоламиз", — деди президент матбуот котиби.

Шу билан бирга, барча чет эллик журналистлар учун албатта стандартларга ва талабларга мувофиқ умумэътироф этилган аккредитация тартиблари ишлаб чиқилишини қайд этди. «Мана шу аккредитациядан ўтган барча чет эллик ОАВлари Ўзбекистонда сайлов олди жараёнини бемалол ёритиши мумкин», — дея якунлади Асадов.

Маълумот ўрнида, Сайлов кодексига биноан сиёсий партия сайлов кампанияси эълон қилинадиган кунгача тўрт ойдан кечиктирмаган муддатда ўз номзодини кўрсатиши мумкин (бунда партия Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган бўлиши керак). Сайлов кампаниясининг ўзи Марказий сайлов комиссияси томонидан президент ваколатлари тугашидан камида уч ой олдин ОАВда эълон қилинади.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1