1

Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ассистент ушланди

ЖИНОЯТ 21.06.2021, 19:30
Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ассистент ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қораўзак туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда коррупцион ҳаракат фош этилди. Бу ҳақда Департаментнинг Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Қорақалпоқ давлат университети ассистенти Р.Н. фуқаро Н.ни ушбу университетнинг Архитектура факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 25 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1