1

Бухорода қаровсиз қолдириб кетилган «Исузу»ни тунаб кетишди

ЖИНОЯТ 21.06.2021, 19:54
Бухорода қаровсиз қолдириб кетилган «Исузу»ни тунаб кетишди

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида 5 июнь куни соат 12:30 ларда, номаълум шахс 1963 йилда туғилган Э.О. га тегишли бўлган, Мустақиллик кўчасида эшиклари очиқ ҳолда, қаровсиз қолдириб кетилган «Исузу» русумли автомашина салонидан, баҳоси 1.500.000 сўмлик “Redmi 5 plus” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тергов ҳамда суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, 1979 йилда туғилган Г.Ф. исмли шу кўчада истиқомат қилувчи шахс содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг худди шу турдаги содир этилиб фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1