1

Андижонда фуқаро оилавий жанжалда келинопасини пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 22.06.2021, 08:30
Андижонда фуқаро оилавий жанжалда келинопасини пичоқлаб ўлдирди

Андижонда оилавий жанжал бир кишининг ўлми билан якун топди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди

Маълум қилинишича, шу йилнинг 18 июнь куни соат 18:20 ларда, Андижон шаҳри, Наврўз МФЙда яшовчи фуқаро Х.М яшаш уйида ўзининг келинопаси Х.Г билан ўзаро оилавий масалада жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унинг кўкрак қисмига бир маротаба уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида аёл вафот этган. 

Ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан шу Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1