Куни кеча Taftish.uz ахборот агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими мухбири калтаклангани ҳақида хабар берилган эди.
Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ 3-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текшириш устидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
Айни пайтда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳолатга муносабат билдирди.
"Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими томонидан ушбу ҳолат юзасидан махсус баёнот берилиши маълум қилинади", - дейилади уюшма хабарида.






