АсосийJamiyat

Коронавирус: Ўзбекистонда яна 400 кишида инфекция аниқланди, икки бемор вафот этди

'Коронавирус: Ўзбекистонда яна 400 кишида инфекция аниқланди, икки бемор вафот этди'ning rasmi

Кеча барча ҳудудларда қарийб 400 нафар фуқарода касалланиш қайд этилиб, 2 нафар бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати. 

Қайд этилишича, 2021 йил 21 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106847 (+395) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-12 нафари Андижон вилоятида,

-18 нафари Бухоро вилоятида,

-15 нафари Жиззах вилоятида,

-9 нафари Қашқадарё вилоятида,

-5 нафари Навоий вилоятида,

-16 нафари Наманган вилоятида,

-34 нафари Самарқанд вилоятида,

-8 нафари Сирдарё вилоятида,

-35 нафари Сурхондарё вилоятида,

-27 нафари Фарғона вилоятида,

-19 нафари Хоразм вилоятида,

-28 нафари Тошкент вилоятида,

-156 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Касалликдан соғайганлар жами 102546 (+383) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 720 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3581 нафар бемор даволанмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар