1

Риштон туманида келин қайнонасининг тиллаларини ўғирлади

ЖИНОЯТ 22.06.2021, 10:32
Риштон туманида келин қайнонасининг тиллаларини ўғирлади

13 июнь куни Ар-Рошидоний МФЙ ҳудудида яшовчи С.Д исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 12 июнь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда қириб, меҳмонхонасидаги темир сейфни калит танлаш йўли билан очганини маълум қилди. Уйга кирганда нарҳи 4.200.000 сўмлик икки дона тилла сирғалари, нарҳи 3.600.000 сўмлик бир дона тилла занжир, нарҳи 2.000.000 сўмлик бир дона тилла узукларини яширин равишда ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчи С.Д. исмли аёлнинг бирга яшовчи келини К.Х. содир этганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-модда 1-қисмига қайта малакаланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1