АсосийJamiyat

ФҲДЁда кўрсатилган хизматлар учун қанча пул ундирилиши керак? Мутахассис бунга аниқлик киритди

'ФҲДЁда кўрсатилган хизматлар учун қанча пул ундирилиши керак?  Мутахассис бунга аниқлик киритди'ning rasmi

Ушбу саволга Янгийўл шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Гулноза ПАРДАЕВА  аниқлик киритди.

Туғилганликни қайд этиш бепул амалга оширилади. Буни исталган ФҲДЁда амалга ошириш мумкин. Бир вақтнинг ўзида прописка ва боғчага навбатга қўйиш амалга оширилади. 

Никоҳга ариза бериш бепул. У экстерриториал тарзда амалга оширилади. Ариза берилгач никоҳни қайд этиш учун 1 ой муддат белгиланган. Давлат божи 49 000 сўм, герб йиғими 36 750. Жами: 86 750 сўм. Никоҳни қайд этишни тантанали ўтказиш 122 500. Пуллик хизмат ва 86 750 сўм. Жами: 208 250 сўм. Сайёр равишда никоҳни қайд этиш, яъни жойига чиқиб пуллик хизмат 367 500+86 750. Умумий: 453 250 сўм.

Никоҳдан ажрашиш ФҲДЁ бўлимида эр-хотиннинг ўзаро розилиги билан, вояга етмаган умумий фарзандлари ва мол-мулкка даъвоси бўлмаган тақдирда амалга оширилади. Эр-хотин биргаликда ариза ёзишади ва 3 ой муддат белгиланади. Бу муддат 6 ойгача узайтирилиши мумкин. Ажрим муддати келганда эр-хотин паспортлари билан келишлари шарт (биргаликда). Тўлов: ариза топширилганда тўланмайди. Ажрим вақтида умумий тўлов — давлат божи 367 500. Герб йиғими ҳар бир фуқародан алоҳида 36 750 сўмдан ва жами 441 000 сўм ундирилади. Суд қарорига асосан ажримда давлат божини суд белгилайди ва ФҲДЁ бўлимида ижро қилинаётган вақтнинг ўзида тўланади. Давлат божи суд қарорида кўрсатилади. Унга қўшимча герб йиғиш 36 750 сўм ундирали. Эр ёки хотин давлат божидан озод қилинган бўлса фақат герб йиғимининг ўзи ундирилади (берилаётган гербли гувоҳнома учун).

Ўлимни қайд этиш ФҲДЁ бўлимида экстерриториал амалга оширилади. Ўлган фуқаронинг паспорти ҳамда тиббиёт муассасасининг маълумотномасига асосан тўлов ундирилади.

Туғилганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар фуқаронинг ўзига ёки ота-онасига ва ишончномага асосан ишончли вакилига берилади. Тўлов: давлат божи 36 750, герб йиғими 36 750, умумий 73 500 тўланади. Ўлган одамга такрорий гувоҳнома берилмайди. 

Никоҳ, туғилганлик ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномалар фуқаронинг ўзига ёки ишончномага асосан ишончли вакилга берилади. Тўлов: 36 750. Герб йиғими ва 36 750 давлат божи 73 500. Ажрашгандан сўнг никоҳ гувоҳомаси такрорий берилмайди. 

Ўлганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар марҳумнинг яқин қариндошларига ва меросхўрларига ишончномага асосан ишончли вакилга берилади. Тўлов: Давлат божи ундирилмади. Фақат герб йиғими 36 750 сўм тўланади.

  • ФҲДЁ бўлими томонидан бериладиган сўровномаларга жавоблар ҳамда маълумотномаларга тўлов ундирилмайди.
  • ФҲДЁ бўлимида аризаларни тўлдиришда ёрдам беришда 12 500 сўм пуллик хизмат тўлови бор.

 

 

    Бошқа янгиликлар