АсосийJamiyat

Бугундан “Тошкент-Қарши” поезди Шаҳрисабзгача қатновини амалга оширади

'Бугундан  “Тошкент-Қарши” поезди Шаҳрисабзгача  қатновини амалга оширади'ning rasmi

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил 22 июндан бошлаб, ҳозирги кунгача “Тошкент-Қарши” йўналишида ҳаракатланиб келаётган 4/3-сонли “Насаф” тезюрар электропоезди “Шаҳрисабз” темир йўл вокзалигача қатновини амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда  “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi”  хабар бермоқда. 

Бу сайёҳларга Қамаши туманидаги “Лангар-Ота” зиёратгоҳига бориш учун ҳам қулайлик яратади. Чунки ушбу поезд Қамаши станциясида ҳам тўхтаб ўтади. 

4-сонли поезд бугун Тошкент Марказий темир йўл вокзалидан ўзининг амалдаги жадвалига асосан, “Қарши”темир йўл вокзалидан эса соат 14:27 дан бошлаб “Шаҳрисабз” шаҳрисабз йўналишига, шунингдек, бугун соат 17:04 дан бошлаб эса 3-сонли “Насаф” электропоезди “Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида қатновини амалга оширишни бошлайди.

Шу сабабли 6318-сонли “Қарши-Шаҳрисабз” шаҳарлараро электропоездининг ҳаракат жадвалига ҳам бироз ўзгартириш киритилади. Унга кўра ушбу поезд бугундан Қарши темир йўл вокзалидан соат 17:29 да қатновини амалга оширади. 

Маълумот ўрнида:

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар