АсосийJamiyat

Ахборот хизматлари фаолиятида очиқлик, холислик ва тезкорликни таъминлаш масалалари ўрганилди

'Ахборот хизматлари фаолиятида очиқлик, холислик ва тезкорликни таъминлаш масалалари ўрганилди'ning rasmi

Бугун, 22 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан матбуот котиблари республикада фаолияти юқори баҳоланган ахборот хизматларининг иш жараёни билан жойига чиқиб танишишмоқда. Тадбирда "Даракчи" газетаси бош муҳаррири Барно Мадалиева ҳам иштирок этмоқда.

Дастлаб, вазирлик ва идоралар, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котиблари Давлат хизматлари агентлиги ва "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамиятида бўлишди.

Учрашувда ОАВ ва ижтимоий тармоқлар билан ишларни ташкил этиш, соҳага оид ахборотларни тайёрлаш ва тарқатиш, ташкилот имижини яратишда эътибор қаратиладиган жиҳатлар, кризис вазиятларда ишларни ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимлигининг матбуот котиби Айнура Ўразова ўзининг мулоҳазалари билан ўротоқлашди:

— Бир нарсага амин бўлдимки, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборотлар билан ишлаш, ҳамкорлик қилиш сўнги 2 йилда тубдан ўзгарди. Вазирликларнинг матбуот котиблари ва жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг фаолиятлари билан танишдик. Демак натижалар юқори тизимда ташкил қилинган ишлар халқ билан тиллашиб аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ечишга матбуот котибларининг роли сезиларли ўзгарганлигининг гувоҳи бўлдик. Алоҳида таъкидлайманки, матбуот котибларига штат ажратиш базасини мустаҳкамлаш вазирликларнинг эътиборидаги масала бўлиб, бу вазифа ҳам амалга оширилган.

Шунингдек, матбуот котиблари Ички ишлар вазирлигига ташриф буюриши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар