Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "ГАИ ходими тез тиббий ёрдам автомобилини сабабсиз ўтказмаслиги - жиноят" сарлавҳаси остида видео тарқалган ва ҳолат юзасидан текширув олиб борилаётгани айтилган эди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти Ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Ёшлар фестивали” муносабати билан, Термиз шаҳрининг айрим кўчалари жумладан “Навбаҳор” кўчасида ҳам транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақида ОАВ орқали эълон қилинган. Хизматга жалб этилган икки нафар ЙПХ инспекторлари томонидан чақирувга асосан ҳаракатланиб борган Тез ёрдам автомашинасининг тўсиқсиз ҳаракатини бир муддат чеклагани ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг норозиликларни келтириб чиқарган.
Айни пайтда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят ИББ ЙҲХБнинг 2021 йил 21 июн кунидаги хизмат текшируви хулосасига кўра, инспекторлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, бошқарма ихтиёрига қолдирилди.