АсосийJamiyat

Тошкент – Хожикент – Тошкент шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси бекор қилинди

'Тошкент – Хожикент – Тошкент шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси бекор қилинди'ning rasmi

Эртага, 23 июнь куни Тошкент – Хожикент – Тошкент шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси бекор қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

"Тошкент минтақавий темир йўл узели” УКга қарашли Қодиря- Оққовоқ бекатлари оралиғининг 21 - километридан 22 - километригача бўлган темир йўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 

Шу сабабли 23 июнь куни соат 07:10 даги “Тошкент – Хожикент” ва 10:10 даги “Хожикент–Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.

Шу куни соат 14:06, 16:42, 17:31 ҳамда 19:13 да ҳаракатланадиган  “Тошкент –Хожикент – Тошкент” йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.  

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.

 

    Бошқа янгиликлар