Ўзбекистондан Россияга парвозлар сони ҳафтада 14 тагача кўпайтирилиши мумкин. Ушбу таклиф бош вазир A.Aрипов томонидан Ўзбекистон ва РФ ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг иккинчи йиғилишида билдирилган.
Aрипов шунингдек, мамлакатлар ўртасида энг талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича йўловчи темир йўл алоқасини босқичма-босқич тиклашни бошлаш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 10 июндан бошлаб Тошкент ва Москва ўртасида қўшимча мунтазам рейслар йўлга қўйилган эди. Россиянинг "Aэрофлот" самолётлари энди пойтахтлар ўртасида ҳар пайшанба ва якшанба кунлари, "UzAirways" эса сешанба ва шанба кунлари учмоқда.






