АсосийJamiyat

Ўзбекистон 27,6 минг тонна гилос экспорт қилди

'Ўзбекистон 27,6 минг тонна гилос экспорт қилди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-май ойларида қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилган.  

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 4,3 минг тоннага кўп.  

2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 13,8 минг тонна
  • Россия – 8,6 минг тонна
  • Қирғиз Р. – 4,7 минг тонна
  •  Украина – 212,3 тонна
  •  Беларусь – 142,2 тонна
  •  Польша – 67,0 тонна

 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-май ойларида 14 та хорижий давлатларга гилос экспорт қилган.

    Бошқа янгиликлар