Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги хабар бермоқда.
Каримов Комилжон Ҳамидович Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида ишлаган.
Ҳакимов Раҳим Расулжонович Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаган.






